МУСОФИРЛАР
Мусофир юрт, мусофир жойлар,
Ва у ерда кўп эмиш бойлар.
Дўстим деди: ишлаб келайлик,
Бизникидир зўр тулпор, тойлар.
Боримизни пулладик кетдик,
Ва бегона диёрга етдик.
Иккимизга ўшал кун фақат,
Кий деб берди бир дона этик.
Нонуштага берар қора нон,
Шакарли чой бўлиши гумон.
Зарда бўлиб қайнар халқуминг,
Дод деб йиғлар бунда ошқозон.
Тушликдаги биз еган овқат,
Юртимизда ҳайвон ер фақат.
Кечки емиш не деб сўрама,
Сўзламоққа тилда йўқ жур'ат.
Шулар эди бизларни емиш,
Энди айтай не эди юмуш.
Эрталабдан кечгача ишлаб,
Эшитардик хақорат, сўкиш.
Совуқ демай ишлаймиз ҳар кун,
Дам нелигин билмаймиз бир кун.
Дўстим деди: шундай бой бўлмоқ,
Кимга керак? Нимага?