Ўзбекистон, намоз ўқигани учун мукофот қамоқ . Бу кун мусулмонга чўғ бўлди иймон,
Яқинлар юз буриб имтихон хижрон
Бахтсиз воқеа сабаб Ўзбекистон қамоқхонасида бўлиб қайтган бир аёлнинг у ердаги муслималарга нисбатан қилинаётган муносабатларидан, зулмларидан таъсирланиб, кўзларида ёш билан айтиб берган воқеалар. (ЎҲҲ сайтидан қисқартирилган ҳолатда олинди).
Ўзбекистон қамоқхоналарида мазлум мусулмонларга нисбатан қилинаётган зулм, азоб-уқубатлар, муслима аёлларнинг хўрланиб қийноққа солинаётгани хақидаги хабарлар ва мақолалар омма эътиборига хавола қилинар экан, айрим инсонлар бу хабарларни ёлғон деб хисоблашлари ёки демократик давлатда инсон хуқуқи каф