ХУРСАНД БЎЛАВЕР. МАНА, ЯНА ЖАМОА НАМОЗИ!
Ажойиб қисса! Бутун баданингиз титраб кетади!
Тоғам билан жумани Маккада ўқиб қайтаётган эдик.
Йўлда бир ташландиқ масжид бўларди. Ўтган-қайтганда кўзимиз тушиб турарди. Шоҳ йўл бўйида жойлашгани учун машиналар эътибор бермай ўтиб кетаверадилар.
Қарасак, ҳаворанг бир форд машинаси турибди. "Машина бу ерда нима қиляпти?", деган савол миямдан лип этиб ўтди. Қизиқишим ортиб, тезликни туширдим-да, машинани масжид тарафга, тупроқ йўлга бурдим.
- Нима гап? Нима бўлди? - деди тоғам.
Машинани тўхтатиб, масжидга кирдик. Қулоқ солсак, кимдир баланд овозда Қуръон тиловат қиляпти. "Раҳмон" сурасини ўқиётганди. Ташқарида туриб эшитаверишни ўйлаб тургандим