Бир куни катта бир кема денгизда халокатга учради. Ичидаги одамлардан фақат бир кишигина тирик қолди. У катта бир ёғоч бўлагига осилган холда яқин орадаги кимсасиз оролга етиб олди. У оролда яшар экан, хар куни: “Эй Худойим, менга мадад бер, бу ерлардан тезроқ кетишимга ёрдам бер” деб нола қилар, кўзи доим уфқда, бирор кема ўтиб қолар деб интизор кутарди. Аллохдан бир оз муддат мадад келмагач, тақдирига тан бериб сувда оқиб юрган кема қолдиқларию, ёғочлардан ўзига кўп қийинчиликлар билан уй ясаб олди. Бу “уйи” уни ёғин ва шамолдан асрар эди. Мана яна янги тонг отди. Киши ўз одатига кўра туриб юзини денгиз сувига ювиб: “Эй Худойим, менга мадад бергин, бу ерлардан тезроқ уйимга етиб олай” деб