— Фарзандингизнинг қизиқиши, ижодкорлигини, фикрлар оригиналлигини қўллаб-қувватланг; — болани ҳеч қачон бирор бир нарсани нотўғри бажардинг деб койиманг; — боланинг ўз севимли машғулот ёки ўйин турини танлашига ва ўз фикрини баён этишига имкон беринг; — бола сизга эмас Сиз унга мослашишингиз кераклигини унутманг; — тенгдошлари ва катталар билан муносабатлардаги муаммоларни бартараф этишда ёрдам беринг; — ўзи каби ҳар томонлама ривожланган дўстлари бўлишига аҳамият беринг; — болангизнинг ҳар доим ҳам ғолиб бўлишига ортиқча интилманг, акс ҳолда бошқа болалар, тенгдошлари уни ёмон кўриб қолишлари мумкин; — уни ҳаддан ташқари мақтаманг, иқтидорли эканлиг