"КАЛБИМ ЙИГЛАР СИЗГА БИЛДИРМАЙ."
Шамолларга айтиб дил сузим,
Бегонаман узимга узим,
Гарчан кулиб турса хам кузим,
Калбим йиглар сизга билдирмай.
Утмиш менга гуё бир тушдай,
Бу кунимдан утмишим хушдай,
Канотлари кайрилган кушдай,
Калбим йиглар сизга билдирмай.
Мен очилган эдим лоладай,
Сиз тукдингиз мени жоладай,
Энди эса етим боладай,
Калбим йиглар сизга билдирмай.
Найлай дардим тушунмас хеч ким,
Кунглим хатто бахтим хам ярим,
Овозини чикармасдан жим,
Калбим йиглар сизга билдирмай.
Сизни севиб кошлари камон,
Мухаббатдан куйди Рауфжон,
Вужудимни титратиб хамон,
Калбим йиглар сизга билдирмай.
Насиб этиб колгай деб дийдор,
Ох тунларим уйку