Қабрингизда очилибди райҳон, она, Юрак бағрим изтиробдан вайрон, она. Сизсиз умрим боғи сариқ, хазон она, Кўз ёшимдан тўлди сою сайҳон она. Оккургонга яна баҳор қайтиб келди, Қалдирғочлар қўшиғига олам тўлди. Йўлингизда кўзим гирён – гирён бўлди, Наҳот энди сизни кўрмоқ армон, она. Бир сиз билан қаро тупроқ тўярмиди? Мен йиғласам бирор инсон куярмиди? Мени сиздек бирор инсон суярмиди? Пойингизга бўлай ўзим қурбон, она. Энди менинг бошларимни силайди ким? Саҳарла