МЕНИ СЕНДЕК СОҒИНМАС ҲЕЧ КИМ!
Термуламан бугун оғринмай,
Термуламан йўлларингга жим!
Наҳот мени қолдинг соғинмай,
Сени мендек соғинмас ҳеч ким!
Севай десам, севгим келмасдан,
Кўринмасдан, бир бор кўрмасдан,
Ёнингга ҳам ҳатто бормасдан,
Сени мендек соғинмас ҳеч ким!
Бир сас излаб ҳар хас, ҳар пастдан,
Битта имо кутиб ҳар касдан,
Лекин мендек бир сўз айтмасдан,
Сени мендек соғинмас ҳеч ким!
Ёлғонмиди борлиги Лайли,
Сен дарбадар, мана, мен дайди,
Кўрмасам ҳам мен сени, майли,
Сени мендек соғинмас ҳеч ким!
Сени эслаб йиғлайди дилим,
Сени излаб йиғлайди дилим,
Тизлаб, тизлаб йиғлайди дилим,
Сени мендек соғинмас ҳеч ким!
Термуламан бугун оғринмай,
Термуламан йўлларингга жим!
Наҳот мени қолди