Гузаллик, латофат сизда мужассам, Назокат, зеболик, поклик, вафо хам. Мактову сийлову олқиш сизга кам, Мехрибон, муниссиз, азиз, мухтарам. Ҳар ишда саришта, хаё-иболи, Ҳамиша буюксиз, ўзбек аёли! Шоирлар сизга деб битдилар ғазал, Сўзингиз бол эрур, сўзингиз асал. Ҳурмат-эҳтиромим сизгадир аввал, Сиз буюк, сиз суюк аввали азал. Ҳар ишда саришта, хаё-иболи, Ҳамиша буюксиз, ўзбек аёли!