Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳўлни кўрган, лекин эҳтиломни эслай олмаган одам ҳақида сўралди. У зот: «Ғусл қилади» , дедилар. Эҳтиломни кўрган, лекин ҳўлни кўрмаган одам ҳақида (ҳам сўралдилар) У зот: «Унга ғусл вожиб эмас» , дедилар. Шунда Умму Сулайм сўради: «Аёл киши ҳам ўшани кўради. Унга ҳам ғусл вожиб бўладими?» У зот: «Ҳа, албатта, аёллар эркакларнинг туғишганларидир» , дедилар» (Абу Довуд 236, Термизий 113. Имом Ибн ал-Қатан ва шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ дейишди).