Биродар...
Рўзғор боқиш осон эмас, заҳмати
бор биродар,
Бир ютум нон ютмоқнинг меҳнати
бор биродар,
Ҳаётни ўйин билма, устидан сира
кулма,
Бу дунёда яхшининг ҳурмати бор
биродар.
Ҳар қандай яхшининг ҳам биз
билмаган хатоси,
Кам-кўстию нуқсони, миннати бор
биродар.
Ҳар қандайнинг кўнглига топа
олсанг катта йўл,
Унинг бир яхшиси-ю, ҳиммати бор,
биродар.
Хунукни хунук дема, унга чевар Ҳақ
Таоло,
Кўримсизнинг ўзича қиймати бор
биродар.
Гўзални гўзал дема, кўриниш
кўзбойлағич,
Гўзалми ё кўримсиз зийнати бор
биродар.
Бу ҳаёт катта майдон, одамлар тум-
тарақай,
Бу оламнинг ўқилмаган санъати бор
биродар.
Алижон куйинмагин, бу дунёнинг
ғамидан,
Ҳаққа интилганларнинг Жан