Нурлар ёґсин ёр кўзларингдан,
Зерикдим мен ёз, кузларингдан,
Ўпай дейман гул юзларингдан,
Азизам!
Менга гулим жилмайиб бок,к,ин,
Бўлсин севгинг дарёдек тошк,ин,
Юрагимга оташин ёк,к,ин,
Азизам!
Хаёлларга кетаман чўкиб,
Исмингга ёр ашорлар тўк,иб,
Ўзим сенга берайин ўк,иб,
Азизам!
Севги изхор к,илса аллаким,
Ишонмагин унга малагим,
Сен деб урар ахир юрагим,
Азизам!
Олгин мана к,албим сеники,
Ширин азоб дардим сеники,
Ґазалларим байтим сеники,
Азизам!