Хеч бир нарса шунчаки эмас, шунчаки кўрингани билан!
Икки фаришта оддий бир йўловчи одам шаклига кириб, бир бой бадавлат оиланинг уйида тунаб колишибди. У оила меҳмондўст эмас экан ва фаришталарни меҳмонхонага киргизишни ҳоҳлашмай, уларга совуқ ертўладан жой беришибди. Фаришталар энди ётиш учун жой солишаётган экан катта фаришта деворда ўйилиб тушган жойни кўриб, уни худди хеч нарса бўлмагандай қилиб тузатиб қўйибди. - Нимага ундай қилдинг ? - кичик фаришта сўрабди. Бунга катта фаришта шундай жавоб берибди: - Хеч бир нарса шунчаки эмас, шунчаки кўрингани билан. Эртаси куни улар тунаб қолгани камбағал, лекин меҳмондўст йигит ва унинг хотинини уйига келишибди. Эри хотин уйида бор нарсани фари