Агар одамлар
пуллари билан бой бўлишса, сен қаноатинг билан бой бўлгин.
Уларнинг пуллари тугаб қолса,
улар албатта камбағал бўлиб, қолишади сен эса қаноатинг
билан доим бой бўлиб
қолаверасан.
Агар одамлар азизликни
мансаблари билан талаб қилишса, сен тақвойинг билан талаб қилгин. Улар бир кун келиб, мансабларидан қулашса, албатта азизликлари ҳам бирга қулайди сен эса тақвойинг билан самода ҳам ерда ҳам азиз бўлиб, қолаверасан.
Агар одамлар жасаддаги
қувватлари билан ўзларини
кучли деб ўйласалар сен ўзингни Аллоҳга таваккал қилиб, кучли деб, билгин.
Уларнинг бир кун жасаддаги қувватлари кетса, албатта улар заифдурлар сен эса Аллоҳга бўлган таваккалинг билан доим кучли бўлиб қоласан