Бир кун жажжи фарзандим сўраб қолди дилбандим, дада, нечун бу ойни Рамазон ойи дейди, нечун кимдир оч юриб кимлардир таом ейди? Гўё найза санчиди бу ўртанган юракка, не жавоб берсам экан бу кичкина мурғакка. Бошим қуйи солганча узоқ ўйланиб олдим, бу кўзалар дастидан мен ҳам уялиб қолдим. Оббо, жажжи қизалоқ шунга ақлинг етдими, ўйин кулгу ҳам қолиб хаёл шунга кетдими? Майли, сен ҳам сўрадинг мен бир жавоб айтайин, инсонлар турфа экан мен ҳам ҳайрон нетайин. Рамазоннинг маъноси деганидир “Куйдирди”, бу сўровинг фарзандим Яна кўпроқ суйдирди. Бу ой бизларни болам Роббимизга суйдирар, ўн бир ой ичра қилган Гуноҳимиз куйдирар. Билсанг агар фарзандим Бу ой а