НЕГА СЕНИ КЎРМАДИК ҲАЁТ?!
Ўйнаб-кулиб юрмадик ҳаёт,
Давру даврон сурмадик ҳаёт.
Чалинмоқда энг охирги занг,
Нега сени кўрмадик ҳаёт?!
Баланд учган қушларни кўрдик,
Бехуш юрган хушларни кўрдик,
Баландпарвоз тушларни кўрдик,
Лекин сени кўрмадик ҳаёт!
Кўнглим каби, кўнглимдай илик,
Кўрган эдик осмонни тиниқ,
Лекин бугун биз ҳам минг синиқ,
Ахир сени кўрмадик ҳаёт!
Бу дунёнинг гувоҳларимиз,
Биз кўнгилнинг оҳ-воҳларимиз,
Нима эди гуноҳларимиз,
Сени бир бор кўрмадик ҳаёт!
Бир тўхтамай отаверди тонг,
Қуёш чиқмай ботаверди тонг,
Урулмоқда энг охирги бонг,
Нега сени кўрмадик ҳаёт?!
Ит танимас бозорни кўрдик,
Ақли озган озорни кўрдик,
Очиқ қолг