___Эркакдан омадни аяма фалак,
___Жонини асрагил, этмагил халак.
___Омадни қўш-қўш бер, бахтини бекам,
___Номардга зор этма, кўрмасин алам.
___Эркакдан омадни аяма ҳаёт,
___Муҳаббат қасрин ҳам этмагин барбод.
___Ишига унум бер, ҳамёнига пул,
___Билагига куч бер, эй қодири дил!
___Майлига, ҳар замон ичиб “шер” бўлсин,
___Майсага ағанаб усти кир бўлсин.
___Кайфи ўтиб кетар йигитчиликда,
___Ер бўлмасин фақат, фақат эр бўлсин!
___Тан-жони соғ бўлсин, тўрт муччаси соғ,
___Уйидан бахт топсин, кайфи бўлиб чоғ.
___Оғзига ош бер-у, кўзга ёш берма,
___Мард эркак хор бўлса фалак- дош берма!
___Номардга зор қилма, душманига хор,
___Шаънини букмасин, ҳеч қайси дилдор.
__