Утмоқда .
Умримиз ўтмоқда довонлар ошиб ,
Бир лаҳза тўхтамас денгиздек тошиб .
Ортига боқмайди илдамлар шошиб ,
Маюс кўнгил йиғлар етолмас асло .
Умримиз ўтмокда орзуни қучиб ,
Гоҳи шўр ё чучук дарёда сузиб .
Боқмай жигарларга унданда ўзиб ,
Кетмоқдамиз тўзиб юлдузлар нишон .
Умримиз ўтмокда наволар ҳамроҳ ,
Ҳар қадам гуноҳда бўляпмиз гумроҳ .
Шайтон сиртмоғида қолдими э воҳ ,
Маюс кўнгил йиғлар юракни тиғлар .
Умримиз ўтмокда саробни қучиб ,
Кўнгиллар мисоли самода учиб .
Гоҳида унутиб ерданда кечиб ,
Кетмокдамиз олис куёшдир нишон .
Умримиз ўтмокда танҳолик истаб ,
Ҳеч кимса қолмаган жонини асраб .
Яшамоқ истайман савобни кўзлаб ,
Қаён кетмоқдаман охират яқин!
Абдувохид . Д