Бошимга не келса кўзларим кўрди, Дардимни дунёга айтмадим, жимман. Аллоҳим бандам деб, берган дардидан, Кимгадир оҳ уриб йиғласам кимман? Ёлғончи дунёга сир айтмоқ нечун? Ҳар қандай кунимга шукрлар айтдим. Кеча тупроқдан яралгандим мен, Эртага кун битиб,тупроққа қайтгум..Жаннатдан умидвор иймоним сақлаб,Виждоним не десақилдим эрта - кеч. Кимнидир ранжитсам, қийналди юрак, Кимдандир ранжисам кечирдим,қўйдим.. Дўстларга ишондим, алдаб кетса ҳам, Айбдор ўзим деб, кўксимни ўйдим. Шу менинг ҳаётим, шу менинг умрим, Бандаман гуноҳкор, Яратган ҳақдир.. Дилимда битта сўз, тилимда такрор, «Аллоҳим кўргазган кунингга шукр ». Бошимга не келса кўзларим кўрди, Дардимни дунёга айтмадим, жимман..