"Барселона" чемпион!Фанатдош ётма ўйғон,Янгиликдан сен қувон,Келди мана кутган он,"БАРСЕЛОНА" ЧЕМПИОН!!!Завқ берган ҳаммамизга,Раҳмат шу жамоамизга,Бўлсин унга шараф шон,"БАРСЕЛОНА" ЧЕМПИОН!!!Футбол ичра бир безак,Мессимиз унда ўзак,Шодликдан кўпирар қон,"БАРСЕЛОНА" ЧЕМПИОН!!!Ҳасадгўй қарар ерга,Дўстлар шодланар бирга,Ортда қолди ҳаяжон,"БАРСЕЛОНА" ЧЕМПИОН!Байрам бугун уйна кул,Ортда қолди узоқ йўл,Вилановадир сарбон,"БАРСЕЛОНА" ЧЕМПИОН!!!Ла Лигада йўл олиб,Бўлдик яна биз ғолиб.Манзилга етди карвон,"БАРСЕЛОНА" ЧЕМПИОН!!!Сезиб ўзгача бир ҳис,Ўйнар фақат деб мухлис,Шундан суюнар бу жон,"БАРСЕЛОНА" ЧЕМПИОН!!!Жамоаларнинг заволи,Месси футбол қироли,Тан олинг бундан буён,"БАРСЕЛОНА" ЧЕМПИОН!!!