Булутлар йиғлашиб чақмоқ чақади,
Айтинглар бу садо кимга ёқади.
Жуфт қаро кўзлардан ёшлар оқади,
Оналар болам деб йиғлаган махал.
Хаттоки шарқироқ сой ҳам йиғлайди,
Гадолар йиғлайди, бой ҳам йиғлайди.
Уларга қўшилиб ой ҳам йиғлайди,
Оналар болам деб йиғлаган махал.
Оналар ёшидан дарёлар тўлар,
Дарёлар тўлғониб безовта бўлар.
Димоқлар ачишиб кўзга ёш келар,
Оналар болам деб йиғлаган махал.
Қабрга бош уриб йиғласа она, Хаттоки сесканмай ётса гар бола.
Кўкларга етади бир мунгли нола,
Оналар болам деб йиғлаган махал.
Онани эъзозлар яхшию, ёмон,
Оналар йигламанг, асло, хеч қачон.
Хаттоки, ларзага келади жахон,
Оналар болам деб йиғлаган махал...