____ОНА ЮРИНГ ҲАЖГА БОРАМИЗ!____ ___Меҳр қўйиб ёлғон дунёга, ___Қачонгача даврон сурамиз? ___Сажда қилиб Қодир Худога, ___Она юринг ҲАЖГА борамиз! ___Зиммангизда рўзғор ташвиши, ___Шу ташвишни баҳам кўрамиз, ___Тугамайди бу дунё иши, ___Она юринг ҲАЖГА борамиз. ___Гар Каъбани килмасак тавоф, ___Махшар куни юзи қорамиз, ___Бу дунёда энг катта савоб, ___Она юринг ҲАЖГА борамиз! ___Бир кун ўлим хақдир эй инсон, ___Қутулмоққа йўқдир чорамиз, ___Бормоқ керак хар бир мусулмон, ___Она юринг ҲАЖГА борамиз! ___Қалбимизда иймон ўлмасин, ___Холимизга шайтон кулмасин, ___Кўнглимизга армон бўлмасин, ___Она юринг ҲАЖГА борамиз. ___Асраб сизни жондан зиёда, ___Бошга қўйиб борай пиёда, ___Армоним шу мени Ду