Жобир ибн Абдуллоҳ (розийаллоҳу анҳу) айтадилар:
«Расулуллоҳдан қуйидагиларни эшитдим: «Ким уйига кираётганида ва таом пайтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон шерикларига: «Сизларга ётоқ ҳам, овқат ҳам йўқ», деб айтади. Ким уйига кираётиб, Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон шерикларига: «Ётоқларингизга етишдингиз», дейди. Таом пайтида ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон шерикларига: «Овқатгаям етишдингиз», дейди».
Имом Муслим ривоятлари.