Ўғлим, ишдамисан?
– Ҳа, дада, тинчликми?
– Ўзим, ёнингга бормоқчиман… Ўғилнинг пешанаси тиришиб кетди. Бугун текширувга катта одамлар келиши керак. Уларнинг ёнида қалтираб, ҳассасига суяниб кириб келаётган дадасини кўз олдига келтирди. Телефонни қулоғига босганча шоша-пиша ташқарига чиқди. – Дада, мен ишдамасман, ҳозир анча узоқдаман, иш билан кетгандим, нега эди ўзи?
– Ҳа, майли, унда болам, ишингдан қўймай, ўзингни эҳтиёт қил, болаларингга салом айт. Бугун келасанми?
– Оббо дада, яқинда бордим-ку! Майли, мени чақиришяпти. Ўғил аслида ҳеч ким чақирмаган бўлса-да, “ҳозир” дедию тугмачани босди. “Мени бекорчи деб ўйлашади, шекилли…” Чол гўшакдан эшитилаётган қисқа товушларга бир муддат қу