Келма энди! Сўнди ишончим,
Айрилиқа кўниб яшайман.
Изҳор этмай энди соғинчим,
Дил тубига кўмиб яшайман.
Келма энди! Истамам сира,
Кўзларинга тушмасин кўзим.
Эдим гўзал ишққа асира,
Бу кун ишқдан безган ҳам ўзим.
Келма энди! Шубҳа-ю, гумон,
Улгурди ин қуриб дилиMга.
Кетгин,аммо қайтма ҳеч қачон,
Мен ҳам интиқ боқмай йўлинга.
Келма энди! Кўзларим ёши,
Кипригимга қўнсин шабнамдек.
Дил кўчанга кирдим адашиб,
Мен ҳам яшай энди одамдек.
Келма энди! Ҳаммаси бекор,
Чил-чил синди кўнгил шишаси.
Кеча сенла бахтиёр дилдор,
Бугун армон қироличаси.
Келма энди! Армон қасрида,
Бир умрга қолмоқ истайман.
Мухаббатнинг бу оташида,
Ўзим ёлғиз ёнмоқ истайман