♥...Бойларга ҳавасдамиз ночордан қилиб ҳазар, Юқорига интилиб, пастга солмаймиз назар. Аслида бой кўнглини қандайлигин билмаймиз, Энг пастда бўлмасакда, бунга шукр қилмаймиз... *** Гоҳо нолиб қоламиз: машинамиз йўқ эмиш, Қўшни давлатдагилар биздан кўра тўқ эмиш, Лекин ҳақиқий очлик нималигин билмаймиз, Ҳар куни ош есакда, бунга шукр қилмаймиз... *** Ҳар кун дунёда минглаб киши очдан ўлади, Бир қултум сув топилса шунга хурсанд бўлади. Лекин биз ношукурлар улар холин билмаймиз, Подшоҳдек яшасакда бунга шукр қилмаймиз... *** Неча минглаб кишилар кўриш бахтидан маҳрум, Яна қанча минг киши юриш бахтидан маҳрум. Кўз, оёқ қандай буюк неъматлигин билмаймиз, Кўриб, юриб турсакда бунга шукр қилмаймиз.