Шафоатгўйликни олган бўйнига,
Иймон гавҳарини солган қўйнига,
Тек қараб турмаган тақдир ўйинига-
Дўстим,сен борсанку-чақирадиган,,,
Савоб етмай жаннатга киролмай турсам,
Кимдан сўрашимни билолмай турсам,
Мисқолдай амални қилолмай турсам:
Дўстим,сен борсанку-чақирадиган,,,
Йўллансам дўзахга ортга мўлтираб,
Сирот узра турсам тиззам қалтираб,
Бошида нурдан тож турган ялтираб-
Дўстим,сен борсанку-чақирадиган,,,
Шайлансам кибр отин миниб парвозга-
Беъмано сўзларни ёзиб қоғозга,
Юзимга тарсаки тортиб намозга-
Дўстим,сен борсанку
-чақирадиган,,,
Сен борсан-охирдан менинг ғамим йўқ,
Ҳолбуки кимсадан асло камим йўқ,
Аросатда қолсам кўзда намим йўқ-
Дўстим,сен борсанку,,,чақирадиган,,,
Ҳурларинг