Менинг Пайғамбарим – менинг дидимдаги идеал инсондир.
Таниқли француз тарихчиси Ламартин:«Файласуф, нотиқ, тарғиботчи, қонун чиқарувчи, жангчи, фикрлар забткори, рационал эътиқод ҳамда санамлари йўқ ибодат тикловчиси, ўн икки дунёвий ва бир маънавий империя асосчиси — бу Муҳаммад. Агар биз инсон буюклигини ўлчаш мумкин бўлган барча мезонлар нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, савол туғилади: ундан буюкроқ инсон мавжудми?»19 асрнинг француз астроном ва математиги Лаплас Ислом динининг Азиз Пайғамбари (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳақида шундай дейди:«Гарчи биз Дунё динларига аҳамият бермасак-да, Мурувват соҳиби Муҳаммаднинг дини ва унинг хулқи инсон ҳаётидаги икки ижтимоий омил бўлиб хизмат қ