Миллион” жамоаси бошловчиси Даврон Қобулов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий бўлишга тайёрлигини билдирди. “Мураббийлик тажрибам йўқлигини юзимга солишмаса, “қўнғироқлар” билан таркиб танлашга аралашишмаса, Ўзбекистон МТЖни ЖЧга олиб чиқа оламан. Текинга, пул керакмас. 4 йил Ватаним учун ойликсиз ишлашга тайёрман. “Бошловчилигингни қилсанг-чи”, деган гапларга шошилманг: термамизни шу вақтгача Саркисян, Мирсодиқов, Вега да Сильва, Сальков, Непомняший, Абрамов, Қосимов, Бабаян каби “тан олинганлар” бошқарди, олиб чиқолмади ЖЧга. Ҳеч нарса йўқотмайсиз, эплолмасам, 6 марта чиқолмаган мундиалга 7 марта чиқмаган бўласиз.