• Намознинг фарзларини ўзинигина ўқилса бир кунда йигирма беш дақиқа вақт сарфланади.
• Бир ҳафтада уч соат бўлса, бир ойда ярим кунлик вақтни олади.
• Бир йилда эса намоз учун фақат олти кунгина вақт ажратилган бўлинади.
• Агар кунлик намознинг суннатларини ҳам қўшиб ўқилса: - бир кунда қирқ беш дақиқа; - ҳафтада олти соат; - бир ойда бир кун; - бир йилда эса ўн икки кунгина намоз учун вақт ажратилган бўлинади.
• Етмиш икки йил намозини канда қилмай ўқиган инсон бу умри давомида фақатгина бир йилини намоз учун ажратган бўлар экан.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг 40 фойдаси:
1. Аллоҳнинг амрига бўйсунган бўласиз. 2. Набий алайҳиссаломга Аллоҳ билан бир хил салавот айтган бўласиз. 3. Фаришталар билан бир хил салавот айтган бўласиз. 4. Бир салавот эвазига Аллоҳдан ўнта салавот оласиз. 5. Ўн даражага кўтариласиз. 6. Ўнта ҳасанот оласиз. 7. Ўнта ёмонлигингиз ўчирилади. 8. Дуоларингиз ижобат бўлади. 9. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўласиз. 10. Гуноҳларингиз мағфират қилинади. 11. Энг муҳим ишларда Аллоҳ таолонинг Ўзи кифоя қилади. 12. Қиёмат куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўласиз. 13. Танг аҳволда қолган бўлсангиз, салавотингиз садақанинг ўрнига ўтади. 14. Ҳо