Ижтимоий тармоқдаги баъзи ахборот каналларида "Пермдаги ўзбек диаспораси раҳбари шахсан ўз ватандошларини Украинага урушга жалб қиляпти" сарлавҳали видеолар тарқалмоқда.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон фуқароларидан бундай даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жаз
Коинотда 200 миллиарддан ортиқ галактика мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирида ҳам 200 миллиарддан ортиқ юлдузлар бор. Уларнинг кўпчилиги ўз сайёраларига эга бўлиб, ўз навбатида уларнинг ҳам ўз йўлдошлари бор. Бу сайёраларнинг ҳар бири жуда аниқ ҳисоблаб қўйилган, ўз орбиталари бўйлаб ҳаракатланади. Миллион йиллардан бери уларнинг ҳар бири ўз ҳаракатини коинотдаги бошқа жисмларнинг ҳаракати билан ғоятда аниқ ва бенуқсон тартибда мувофиқлаштирган ҳолда ўз орбитасида учиб юради. Улардан ташқари самода кометалар ҳам бор, улар ҳам ўзлари учун аниқ белгиланган муайян орбиталар бўйлаб ҳаракатланади. Юлдузлар, сайёралар ва уларнинг йўлдошлари ўз ўқлари атрофида ҳам, ўзлари