Кизи йук жамбул райхон усмагай
Угилларнинг ота билан иши йук
Киз отасин хар кадамда эслагай
Кузларига сургай босган изингиз
Кай угилдан камдир сизни кизингиз
Киз йук уйда тонглар эрта отмагай
Томида офтоб,айвонда ой ботмагай
Угил кандай дуст булади билмадим
Киз дуст булса сирингизни сотмагай
Огир кунда жовдиратмас кузингиз
Кай угилдан камдир сизни кизингиз
Умр дарё толейига ким кафилдир
Кизи борни жойи булак сохилдир
Киз кадрига етмаганлар гофилдир
Киз бор уйда ёруг булар юзингиз
Кай угилдан камдир сизни кизингиз
Дунё курки шу кузлари шахлолар
Кизлар билан чаманзордир сахролар
Бир кайрилиб кайси мажнун айлагай
Тохирларни тохир килган зухролар
Киз туфайли бутдир ризку рузимиз
Кай угилдан камдир сизни кизингиз
Айтинг кимни паймонаси тулмаган
Кизи бор ота ёт багрида улмаган
Углим йук деб утинганлар жохиллар
Хатто пайгамбарни угли булмаган....

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев