229-Фойда:
"Рамазон нима, биласизми?"
Бугун ислом шиорларидан: "Намоз, рўза, ҳаж.." ва бошқа аҳкомларни кўриб ажабланмаймиз.
Агар уммат, бу ибодатларни ота-бобосидан қолиб кетган ирим-сиримлар каби ўтказиб юбормасдан: "Бу ибодатлар ўзи нима..?" деган саволга жавоб изласа эди, бугунги ҳолатимиз ўзгарган бўлар эди.
Рўза, авваламбор АҚИДА!
Буни бир ҳадис орқали таҳлил қилайлик:
Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар:
"..Нафсим қўлида бўлган зотга қасамки, рўзадорнинг оғзидан (очлик) сабаб чиқадиган ҳид, Аллоҳ ҳузурида миск ҳидидан-да ҳушбўйроқдир..."
(Имом Бухорий)
Нега одамга ёқимсиз, бадбўй ҳид Аллоҳ ҳузурида мискдан-да ҳушбўйга айланди?
Ва бунинг яна бошқа мисоллари шариатда борми?