ЭЪТИБОР
Ота келди хорганча ишдан,
Келар эди ярим тун ўтиб,
Кўзи тушди ўғлига бирдан,
Остонада турарди кутиб.
Беш ёшарли ўғлони деди:
“Бир саволим бор эди, ота”
Ота хайрон, сўраркан нени:
“Майли сўра, нима, у тавба”.
-“Бир соатда айтингчи менга
Қанча сумма ишлаб топасиз?”
-“Шу шунчалик муҳимми сенга?”
-“Айтақолинг елиб чопасиз”.
-“Шунча қизиқ бўлса айтайин,
Йигирма минг топаман, болам.”
Жавоб бермай болакай тайин.
Қимирлатди бошини бирдан.
Яна деди: “Унда хозироқ,
Ўн минг сўмни қарзга беринг.”
Ота қовоқ уйдида шундоқ,
Деди: “Бор-да ғалати феълинг
Мақсадингни билиб турибман,
Бир беъмани нарса оласан,
Ё ўйинчоқ сотиб олиб бирдан,
Оз фурсатда бузиб бўласан.
Бор хонанга, тезда кир, ухла!
К