Хаммангизлар калбимдасизлар !
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 5
__Майли саройларга элтмасин йўлим.
__Биргина тилагим етмасдан ўлим,
__Пешонам саждага бориб етса бас.
__Майли ширин сўзлар айта олмасин,
__Майли ажиб шеърлар бита олмасин.
__Фақат кетар чоғим тўхтаб қолмасин,
__Тилим шаходатни айтиб кетса бас.
__Майли кошонамас кулбада ётсам,
__Майли пар тўшакмас тош узра ётсам.
__Майли халоватим буткул йўқотсам,
__Қабрда тинч ётиш насиб этса бас.
__Майли мендан улкан бойлик қолмасин,
__Машхур асарлару,шеърлар қолмасин.
__Мени мақтовчилар,мухлис қолмасин,
__Ортимдан дуогўй фарзанд қолса бас.
__Майли машхур бўлиш насиб қилмасин,
__Майли хеч ким мени кўзга илмасин.
__Майли бирор ишим ўнгдан келмасин,
__Нома-ю аъмолим ўнгдан келса бас.
__Майли ахволимга хеч ким куймаса,
__Одамлар хурматим жойига қўймаса.
__Майли бутун дунё мени суймаса,
__Оллохим бандам деб ўзи суйса бас...!