Ё Аллоҳ Ё Аллоҳ, ҳақ йўлга бошлагин мени, Ё Аллоҳ, иймоним чархлагин мени. Ё Аллоҳ, юзимни қиблага буриб, Кун беш бор намозга бошлагин мени. Ё Аллоҳ, онамга марҳамат айла, Ё Аллоҳ, отамга марҳамат айла. Ё Аллоҳ, уларнинг дуосин олиб, Жаннатинг юзини муяссар айла. Ё Аллоҳ, қабрда азобдан асра, Ё Аллоҳ, оташин дўзахдан асра. Ё Аллоҳ, куфрга берилиб яна, Сиротингда оёқ тойишдан асра. Ё Аллоҳ, йўлимни сен равон қилгин, Ё Аллоҳ, иймонни қалқоним қилгин. Ё Аллоҳ, омонатим топширган кунда, Шайтоннинг шарридан ҳимоя қилгин.