_______________________________
Кўзимда ёш юракда нолам,
Кўзимга тор кўринар олам.
Мусофирда соғинмоқдаман,
Жаннатимсиз мунисим онам.
Қайда қолди мехрга тўймоқ,
Ўйнаб юриш жилмайиб кулмоқ.
Мени соғинч азоби қийнар,
Она сизсиз бўлмасман қувноқ.
Юрибманда рисқимни териб,
Енгил оғир ишларни кўриб.
Қийин эмас ишлари осон,
Соғинч қийнар юрагим эзиб.
Қачон билмам борарман албат,
Дўстлар мени қилмангиз
ғийбат.
Она менга ҳақийқи дўстсиз,
Сиз биттасиз пойингиз жаннат.
Мусофирда югурдим елдим,
Яқинларнинг қадрини билдим.
Ўзга юртга қизиқманг дўстлар,
Гоҳо йиғлаб гоҳида кулдим.
Туним бедор уйқум ҳам йўқдир,
Санчар доим соғинчим ўқдир.
Мусофирда қиламан орзу,
Онам кўрс