Отага иззат, Онага хизмат. Иккисин бирдай, Айлагин хурмат. Ковоғинг солиб,килмагин миннат. Улар мехмондир, Мехмон ғаниймат. Сени дунёга келтирган шулар, Ювиб ардоқлаб ўстирган шулар. Ўзлари емай- едирган шулар, Хурмат бажо қилгин ғанимат улар. Онангдир бахтинг, Отангдир давлат. Бахтинг бўлса сендан, қочади ғурбат. Давлатинг бор жойда,бўлмайди кулфат. Иккисин тенгтут, Улар ғанимат. Ўтирса тўрда тўкишиб савлат, Йўқлаб келишар туғишган авлод. Онасиз уйда аҳиллик барбод, Отасиз рўзғор чекади фарёд. Улар бор ҳонадон файзли обод, Шу боис қадрла улар ғанимат. Бўлмасин десанг бошга маломат, Чекмайин десанг афсус- надомат. Йўқолсин десанг турмушдан иллат, Кўп яшай десанг соғу саломат. Ота онангга кўр