лсам, жанозамни булбул ўқисин, ___Куйиб ўтган умрим шархини айтсин. ___Бардошим хақида ашъор тўқисин, ___Мендан норозилар фикридан қайтсин. ___Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин, ___Айтолмай қолганим десин оллохга. ___Саловатлар айтсин тўплаб бор кучин, ___Билмаган билганин десин оллохга. ___Ўлсам, олов таним муз билан ювинг, ___Токи кафанларим кетмасин куйиб. ___Ювгач юрагимга парча муз қўйинг, ___Борай хузурига озгина совиб. ___Ўлсам, кафанимни булутдан қилинг, ___Ёмғирга айлансин ёнсам қабрда. ___Қабримни қазсангиз сал кенгроқ олинг, ___Гунохкор бандага тор гўр жабрда. ___Ўлсам, чинор экинг қабрим бошига, ___Токи соясида тиловат ўқинг. ___Чўмилиб яшадим кўзим ёшига, ___Йиғламанг сиз фақат сал