___Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин,
___Куйиб ўтган умрим шархини айтсин.
___Бардошим хақида ашъор тўқисин,
___Мендан норозилар фикридан қайтсин.
___Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин,
___Айтолмай қолганим десин оллохга.
___Саловатлар айтсин тўплаб бор кучин,
___Билмаган билганин десин оллохга.
___Ўлсам, олов таним муз билан ювинг,
___Токи кафанларим кетмасин куйиб.
___Ювгач юрагимга парча муз қўйинг,
___Борай хузурига озгина совиб.
___Ўлсам, кафанимни булутдан қилинг,
___Ёмғирга айлансин ёнсам қабрда.
___Қабримни қазсангиз сал кенгроқ олинг,
___Гунохкор бандага тор гўр жабрда.
___Ўлсам, чинор экинг қабрим бошига,
___Токи соясида тиловат ўқинг.
___Чўмилиб яшадим кўзим ёшига,
___Йиғламанг сиз