Ҳаёт менга шуларни ўргатди
....Ҳеч ҳам адолатли бўлмаса-да, ҳаётни кечиришни ўргандим.
Озор чекканимда не қадар азоб чекмоққа арзиса-да, муҳим эмас дейишни ўргандим.
Кимнидир қанчалар ўйласам ўйлайин, қанчалар севсам севайин, тағин ҳам ортидан қарамасдан кета оламан дейишни ўргандим.
Рози қила олмасам-да бировни, рози бўлишни; унутмасам-да, унутилишни ўргандим.
Қадр деб билганим аслида қийматсизлик эканлигини ўргандим...
Ва қанчалар қаро бўлмасин, қора тун ортида ёруғ тонг борлигини, ўтмайди деб ўйлаганларимнинг барчаси вақти келиб ўтишини ўргандим🍃
🤚....Атрофимдаги сохта инсонлардан узоқлашганим сари ўзимни янада бахтлироқ ҳис қилишимни ўргандим...