Ривоят қилишларича, Мадинаи Мунавварага табиблар одамларни даволагани келишди. Улар олти ой ишлади, лекин шу вақт ичида бирор киши соғлиғидан шикоят қилиб келмади. Табиблар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб, олти ойдан бери бирорта ҳам одам даволаниш учун келмаганидан шикоят қилишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизга даволанишга хеч ким келмаслигининг сабаби шундаки, бизда бетоблар йўқ, чунки қорнимиз жуда очмасдан овқат еймиз, қорнимиз жуда тўймасдан қўлимизни овқатдан оламиз", деган эканлар. Хадиси шарифда: "Еру осмон орасидаги жамики яхшиликларнинг боши очликдандир. Еру осмон орасидаги барча фисқу фужур ва ёмонликлар манбаи тўқликдандир", дейилган. Дарх