Закупка Азизбек:
Кўчанинг ҳақи
Ислом шариатида кўчанинг ҳақи шу даражада улуғки, уй қуриб, девор кўтарсангизу шу деворнинг сувоғи кўча томонга ўтиб қоладиган бўлса, шу деворни сувамайсиз. Яъни бир икки сантиметр миқдорича чиқсаям мумкинмас. Кўча – жамоатники, унда шоҳу гадонинг, муслиму номусулмоннинг ҳақи бор. Кўча масжид, мадраса, мактаб каби вақф жойи саналади. Ҳаттоки кўчанинг тупроғидан лой қилиб уйга олиб кириб бўлмайди.
Албатта қурилиш қилмоқчи бўлсак, дарвозамиз олдига қумми, шағалми, ғиштми опкелиб тўкиб, кейин уйга ташиймиз, бу бир эҳтиёж, жоиз албатта. Аммо у нарсанинг кўчада туриш вақти қанча бўлиши керак, деган савол туғилади. Ўша маҳсулотни уйга ташишга қанча вақт талаб этилса