На қилардим бу савдони ман,
Сотиб олдим бу ғавғони ман,
Қандай ютай бу иғвони ман,
Сен йиғласанг мен ўзим кулай,
Ростин айтсам севмайин ўлай.
Ташвишим йўқ юрардим ўйнаб,
Кенг кўчалар тўйхона тўйлаб,
Ўша кундан юрибман ўйлаб,
Чўққилардан тош мисол қулай,
Ростин айтсам севмайин ўлай.
Дўстларимнинг шўхи эдим мен,
Юраги тоғ чўғи эдим мен,
Ўз жонимни ўзим едим мен,
Илдизи йўқ дарахтдек сўлай,
Ростин айтсам севмайин ўлай.
Мажнунмасман саҳро кезмайин,
Фарҳодмасман тоғни кесмайин,
Қувнар эдим сени севмайин,
Майли энди бўлганча бўлай,
Ростин айтсам севмайин ўлай.
Дод айлама менга турмушдан,
Толдим дема ҳар кун юмушдан,
Ниманг ортиқ гўзал Кумушдан,
Зайнабнимас ўзингни олай,
Ростин айтсам севмайин