«««« СОҒИНТИРИБ ҚЎЙДИМ ОНАМНИ ! »»»» Фалак сари учиб кетар хаёллар, Рухим билан кездим бутун оламни. Қайга шошмоқдасиз тўхтанг шамоллар, Мен ҳам сиздек учиб кўрсам Онамни. ************************** Зимистон йўлларим ёритганда шам, Овундим эркалаб фақат боламни. Сароблар қалбимга солганида ғам, Эсладим,ўйладим мунис Онамни. ************************** Армонли,хижронли қаро кунимда, Ким хам тинглар эди оҳу ноламни. Куйласам бир қўшиқ янграр тунимда, Соғинганда бориб кўрсам Онамни. ************************** Бир золим бағри тош бўлдим шунчалар, Ўксик кўнглим йиғлаб хайдар аламни. Тушларимда менга ёпар кулчалар, Соғинтириб қўйдим мунис Онамни. ************************** Кўнглим яқин аммо йўлларч