Икки дарё ўртаси – кенг дастурхон, Туз тотгансан, тузлиғингни унутма. Дастурхонни белбоғ қилиб ўстирган Ўзбек ўғли, ўзлигингни унутма! Садарайҳон букилгани – сўлгани, Эр йигитнинг эгилгани – ўлгани. Йўл бермагил душманларга кулгани, Ўзбек ўғли, ўзлигингни унутма! Ўзбек десам, жаранглаган тор келур, Ундан олдин номус ила ор келур. Бургут келур, лочин келур, сор келур, Ўзбек ўғли, ўзлигингни унутма! Унутмагил насабингни, зотингни, Умид билан отанг қўйган отингни. Асра эрта кунингни – зурёдингни, Ўзбек ўғли, ўзлигингни унутма! Бўшамасин зинҳор ёғоч бешигинг, Қулф кўрмасин дарвозаю эшигинг. Йиғилмасин супадаги тўшагинг, Ўзбек ўғли, ўзлигингни унутма! Кўпга келган кулфатларга ч