ҒАДИР-БУДИР ГАПЛАР... (юракдан
чиққан юмор)
● Интернетим илк бор ўчди,
ошхонага бораётганимда
даҳлизда бир болакайни кўриб
қолдим. Жияним экан, бир уйда
яшаб сезмабман, бироз
йиғлашдик...
● Ноябр келди, хонамда ҳамон
бир чивин учиб юрибди. Совуққа
таслим бўлгиси йўқ, пальтолар
кийиб олган...
● Кеча ухлаб ётсам, жияним
туртиб, "Тоға, ухлаяпсизми?"
дейди. "Йўқ, зарядкам кетиб
қолмаслиги учун эконом режимда
ётибман" дедим...
● 5 ёшимда ўзимни вегетариан
(гўшт емайдиган) бўлсам керак
деб уйлардим. Кейин билсам,
отамнинг ишлари сал юришмай,
гўштга подсвет деб бақлажон
олиб келаверган экан...
● Оғир дамларингда ёнингдан
кетмоқчи бўлганларга югуришни
ўргат. Мингга қўйиб даф