Жоним қўшиб эшилганда торларингга, Жўр бўлганман майин-маъюс зорларингга. Шукур этардим бу дунёда борларингга, Бизга бўлди дунё багри метин созим Алвидо, эй менсиз қолган етим созим. Мен учун ҳам қўйгин онам кўксига бош, Тоб ташлама багрингга тўкканда ёш Торларингга ел тегса ҳам гам бўлар фош Бизга бўлди дунё багри метин созим Алвидо, эй менсиз қолган етим созим. Бир кун қўлга олса болам бўйга етиб, Ёру дўстлар хуш бўлсалар тўйга етиб Толма сира, куйлар билан хизмат этиб, Бизга бўлди дунё багри метин созим Алвидо, эй менсиз қолган етим созим. Одамларга қўл узатиб етолмасман Дардларимга энди сирдош этолмасман У ёқларга сени олиб кетолмасман Бизга бўлди дунё багри метин созим Алвидо, эй менсиз