Бир ширин табассум қилинг, майлими? Нега кўнглингизга қўнибди ғубор,
Ёки хомуш бўлиш замон зайлими? Сизга кичиккина илтимосим бор:
Бир ширин табассум қилинг, майлими?
Фаромуш ўй суриб, ўртанмай ғамда, Яшамоқ кераккан ёруғ оламда.
Хеч нима деманг-у, фақат шу дамда, Бир ширин табассум қилинг, майлими?
Сизни ўйлайман-у, кўнглим хавотир, Қалбингиз очмайсиз, этиб юз- хотир. Дилим хотиржаммас, шу сабаб хозир, Бир ширин табассум қилинг, майлими?
Майли замин узра бўлмасин бахор, Кўкламга умрбод бўлай интизор. Муштоқ юракларни айламай зор-зор, Бир ширин табассум қилинг, майлими?
Умид машъалига бағишлаб учқун, Уфқдан субхидамга чиққандайин кун. Шу онда, хабарим олиб, мен учун, Бир ширин табассу