Қусам ибн Аббос номи тарихнинг тўзонли саҳифалари орасида қолган, у тўғрида кўп ҳам маълумот мавжуд бўлмаган саҳобийдир. Ҳолбуки, бу зот Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг яқинларидан бўлиб, қабри бизнинг заминимизда, Самарқандда жойлашганлиги кўпчиликка маълум.
Қусамнинг отаси Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг амакилари Аббос, онаси Маймуна онамиз (р.а.)нинг сингиллари Лубоба бинти Ҳорис ал-Ҳилалийя. Бу Қусам ибн Аббоснинг пайғамбаримиз билан ҳам ота, ҳам она томонидан қариндош бўлганлигини кўрсатади. Манбаларда айтилишича, ҳазрати Хадича (р.а.)дан кейин исломни қабул қилган биринчи аёл Қусамнинг онасидир.
Қусам ибн Аббоснинг туғилган йили ҳақида аниқ маълумот йўқ. Аммо 626 йи